425.746 Абу Маъмардан ривоят қилинади:
«Хаббобга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин ва асрда ҳам қироат қилармидилар?» дедик. «Ҳа», деди. «Буни нимадан билар эдингиз?» дедик. «Соқолларининг қимирлашидан», деди».
Изоҳ: Бу ерда қироат қилиш деганда Фотиҳа сураси ва ундан кейинги зам сураларни ўқиш назарда тутилмоқда.
425/746 – عَنْ خَبَّابٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قِيلَ لَهُ: أَكَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقْرَأُ فِي الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ؟ قَالَ: نَعَمْ، قِيلَ لَهُ: بِمَ كُنْتُمْ تَعْرِفُونَ ذَاكَ؟ قَالَ: بِاضْطِرَابِ لِحْيَتِهِ.