429-ҳадис

429.756 Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотиҳатул Китоб*»ни ўқимаганнинг намози йўқдир», дедилар.

* Фотиҳатул Китоб – Фотиҳа сурасининг номларидан бири бўлиб, «Қуръон очқичи» деган маънони англатади.

* Уламолар бу ва шунга ўхшаш ҳадислардаги «намози йўқ», «иймони йўқ» каби ибораларда ўша намоз ва иймоннинг комил шакли назарда тутилган, дейишади. Масалан, «Омонати йўқнинг дини йўқ», деганда комил диндорлик назарда тутилади, буткул динсизлик эмас. Шу боис ҳанафий мазҳаби уламолари намозда Фотиҳа сурасини ўқишни вожиб, дейишган.

429/756 - عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا صَلَاةَ لِمَنْ لَمْ يَقْرَأْ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш