430-ҳадис

430.757 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Ортларидан бир киши кириб, намоз ўқиди. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. У зот алик олдилар ва: «Қайтиб бориб, (бошқатдан) намоз ўқи, чунки намоз ўқимадинг», дедилар. У қайтиб бориб, олдингидек намоз ўқиди. Сўнг келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. «Қайтиб бориб, (бошқатдан) намоз ўқи, чунки намоз ўқимадинг», дедилар. Бу уч марта қайтарилди. Шунда у: «Сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, бундан яхшироқ ўқий олмайман, менга ўргатинг», деди. У зот: «Намозга турганингда такбир айт, сўнг Қуръондан билганларингни ўқи. Кейин рукуъ қил ва рукуъдаги ҳолингда бироз тин ол. Кейин (бошингни) кўтар ва қаддингни ростлаб, тиклан. Кейин сажда қил ва саждадаги ҳолингда ҳам бироз тин ол. Кейин бошингни кўтар ва ўтирган ҳолингда бироз тин ол. Намозингнинг ҳаммасида ҳам шундай қил», дедилар».

430/757 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ الْمَسْجِدَ، فَدَخَلَ رَجُلٌ فَصَلَّى، فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَرَدَّ، وَقَالَ: «ارْجِعْ فَصَلِّ، فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ». فَرَجَعَ يُصَلِّي كَمَا صَلَّى، ثُمَّ جَاءَ فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ: «ارْجِعْ فَصَلِّ فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ» ثَلَاثًا، فَقَالَ: وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ، مَا أُحْسِنُ غَيْرَهُ، فَعَلِّمْنِي. فَقَالَ: «إِذَا قُمْتَ إِلَى الصَّلَاةِ فَكَبِّرْ، ثُمَّ اقْرَأْ مَا تَيَسَّرَ مَعَكَ مِنَ الْقُرْآنِ، ثُمَّ ارْكَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ رَاكِعًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَعْتَدِلَ قَائِمًا، ثُمَّ اسْجُدْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ سَاجِدًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ جَالِسًا، وَافْعَلْ ذَلِكَ فِي صَلَاتِكَ كُلِّهَا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш