442.780. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом «Омин», деса, «Омин», денглар. Чунки кимнинг «омин»и фаришталарнинг «омин»ига тўғри келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».
Изоҳ: Ҳанафий мазҳабида намозда Фотиҳа сураси ўқилгач, имом ҳам, муқтадий ҳам «омин»ни махфий айтади. Чунки Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Имом тўртта нарсани махфий қилади», деган ва «омин»ни ҳам шулар жумласидан деб ҳисоблаган («Ҳидоя»).
442/780 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا أَمَّنَ الْإِمَامُ فَأَمِّنُوا، فَإِنَّهُ مَنْ وَافَقَ تَأْمِينُهُ تَأْمِينَ الْمَلَائِكَةِ، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ».