446-ҳадис

446.789 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиганларида қиёмга тураётганларида такбир айтар эдилар, кейин рукуъ қилаётиб ҳам такбир айтар эдилар, сўнгра рукуъдан белларини кўтараётиб: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дер эдилар, кейин тик ҳолларида: «Роббана лакал-ҳамд», дер эдилар. – Абдуллоҳ: «...ва лакал-ҳамд», деб айтган*.  – Кейин (саждага) кетаётиб, такбир айтар эдилар, кейин бошларини кўтараётиб, такбир айтар эдилар. Кейин сажда қилаётиб, яна такбир айтар эдилар, кейин бошларини кўтараётиб, такбир айтар эдилар. Сўнгра намозни тугатгунларига қадар барча ракатларда ҳам шундай қилар эдилар. Иккинчи ракатдаги ўтиришдан тураётиб ҳам такбир айтар эдилар».

* Абдуллоҳ ибн Солиҳ – имом Бухорийнинг шайхларидан бири. Бухорий бу ерда ушбу ҳадисни устози Абдуллоҳ ибн Солиҳдан ҳам эшитганини, фақат у «ва» боғловчиси билан ривоят қилганини айтиб ўтмоқда.

446/789 – عَنْ أبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا قَامَ إِلَى الصَّلَاةِ، يُكَبِّرُ حِينَ يَقُومُ، ثُمَّ يُكَبِّرُ حِينَ يَرْكَعُ، ثُمَّ يَقُولُ: سـَمِعَ اللهُ لَمِنْ حَمِدَهُ حِينَ يَرْفَعُ صُلْبَهُ مِنَ الرُّكُعِ. ثُمَّ يَقُولُ: رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш