449-ҳадис

449.794 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида: «Субҳанакаллоҳумма Роббана ва биҳамдик. Аллоҳуммағфирли», дер эдилар».

Изоҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, Ўзинг поксан. Роббимиз, Сенга ҳамд (айтаман). Аллоҳим, мени мағфират қил». Бу каби дуолар асосан нафл намозларда ўқилади. Фарз намозларида эса эҳтиёткорлик лозим бўлганидан энг мўътабар ва машҳур зикрлар билан кифояланилади. Шу боис ҳанафий мазҳабига кўра рукуъда камида уч марта «Субҳана Роббиял-Азийм», саждада эса камида уч марта «Субҳана Роббиял-Аъла» дейилади.

Бунга далиллар: а) Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъларида уч марта «Субҳана Роббиял-Азийм», саждаларида эса уч марта «Субҳана Роббиял-Аъла», дер эдилар». б) Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт!» ояти нозил бўлганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уни рукуъларингизда зикр қилинглар», дедилар. «Олий қадар бўлган Роббинг исмини поклаб ёд эт» ояти нозил бўлганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни саждаларингизда зикр қилинглар», дедилар. («Шарҳу Маъонил Осор»).

449/794 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ فِي رُكُوعِهِ وَسُجُودِهِ: «سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ رَبَّنَا وَبِحَمْدِكَ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي». وَعَنْهَا فِي رِوَايَةٍ أُخْرَى: يَتَأوَّلُ القُرْآنَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш