455-ҳадис

455.804 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (рукуъдан) бош кўтарганларида, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, роббана ва лакал-ҳамд», дер, баъзи кишиларнинг ҳаққига уларнинг исмларини номма-ном айтиб, дуо қилар эдилар: «Аллоҳим, Валид ибн Валид, Салама ибн Ҳишом, Айёш ибн Абу Рабиъа ва заиф мўминларга нажот бер. Аллоҳим, уқубатингни Музорга шиддатли қил ва уларнинг йилларини Юсуфнинг йилларидек (қаҳатчилик) қил», дер эдилар. Ўша кунларда Музор мансуб бўлган машриқ аҳли у зотга мухолиф эди».

455/804 – عَنْ أبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم حِينَ يَرْفَعُ رَأْسَهُ يَقُولُ: سَـمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ، رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ. يَدْعُو لِرِجَالٍ فَيُسَمِّيهِمْ بِأَسْـمَائِهِمْ، فَيَقُولُ: «اللَّهُمَّ أَنْجِ الْوَلِيدَ بْنَ الْوَلِيدِ، وَسَلَمَةَ بْنَ هِشَامٍ، وَعَيَّاشَ بْنَ أَبِي رَبِيعَةَ، وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ، اللَّهُمَّ اشْدُدْ وَطْأَتَكَ عَلَى مُضَرَ، وَاجْعَلْهَا عَلَيْهِمْ سِنِينَ كَسِنِي يُوسُفَ»؛ وَأَهْلُ الْمَشْرِقِ يَوْمَئِذٍ مِنْ مُضَرَ مُخَالِفُونَ لَهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш