458-ҳадис

458.821 Собит Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизга намоз ўқиб берганларини кўрганимдек қилиб сизларга намоз ўқиб беришни канда қилмайман».

Собит айтади: «Анас сизлар қилмайдиган нарсаларни ҳам қилар эди: рукуъдан бошини кўтарганида туриб қолар, кўрган киши «(Саждага кетишни) унутиб қўйди», дер эди. Икки сажда орасида ҳам туриб қолар, кўрган киши «(Иккинчи саждани) унутиб қўйди», дер эди».

458/821 - عَنْ أَنَسٍ  رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: إِنِّي لَا آلُو أَنْ أُصَلِّيَ بِكُمْ كَمَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم... وَبَاقِي الـحَدِيثِ تَقَدَّمَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш