462.827 Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ хабар қилади:
«Мен Абдуллоҳ ибн Умарнинг намозда ўтирганида чордона қуриб олганини кўрар эдим. Мен ҳам шундай қилдим. У вақтда ёш бола эдим. Абдуллоҳ ибн Умар мени бундан қайтарди ва: «Намознинг суннати ўнг оёғингни тиклаб, чапини букиб ўтиришинг, холос», деди. «Ўзингиз шундай қиляпсиз-ку?» дедим. «Менинг оёқларим ярамайди-да», деди».
462/827 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أَنَّهُ كَانَ يَتَرَبَّعُ فِي الصَّلَاةِ إِذَا جَلَسَ، وَأنَّهُ رَأى وَلَدَهُ فَعَلَ ذَلِكَ، فَنَهَاهُ وَقَالَ: إِنـَّمَا سُنَّةُ الصَّلَاةِ أَنْ تَنْصِبَ رِجْلَكَ الْيُمْنَى، وَتَثْنِيَ الْيُسْرَى، فَقَالَ لَهُ: إِنَّكَ تَفْعَلُ ذَلِكَ؟ فَقَالَ: إِنَّ رِجْلَيَّ لَا تَحْمِلَانِي.