464-ҳадис

464.829 Абдуллоҳ ибн Буҳайна розияллоҳу анҳу айтади – у Абду Маноф қабиласининг иттифоқчиси бўлган Азду-Шануа қабиласидан, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга (одамларга) пешин намозини ўқиб бердилар. Аввалги икки ракатда ўтирмай, туриб кетдилар. Одамлар ҳам у зот билан бирга туришди. Ниҳоят, у зот намозни тамомлаб, одамлар у зотнинг салом беришларини кутиб туришганда, у зот ўтирган ҳолларида такбир айтдилар-да, салом беришдан олдин иккита сажда қилдилар, сўнг салом бердилар».

464/829 - عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ بُحَيْنَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، وَهْوَ مِنْ أَزْدِ شَنُوءَةَ، وَهْوَ حَلِيفٌ لِبَنِي عَبْدِ مَنَافٍ، وَكَانَ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم صَلَّى بِـهِمُ الظُّهْرَ، فَقَامَ فِي الرَّكْعَتَيْنِ الْأُولَيَيْنِ لَمْ يَجْلِسْ، فَقَامَ النَّاسُ مَعَهُ، حَتَّى إِذَا قَضَى الصَّلَاةَ، وَانْتَظَرَ النَّاسُ تَسْلِيمَهُ، كَبَّرَ وَهْوَ جَالِسٌ، فَسَجَدَ سَجْدَتَيْنِ قَبْلَ أَنْ يُسَلِّمَ، ثُمَّ سَلَّمَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш