466.832 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо хабар қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда: «Аллоҳумма, иннии аъуузу бика мин азааби қобри ва аъуузу бика мин фитанитил масиҳид-дажжал, ва аъуузу бика мин фитнатил маҳйаа вал мамаат. Аллоҳумма, иннии аъуузу бика минал маъсами вал мағроми»*, деб дуо қилар эдилар. Биров у зотга: «Қарздорликдан бунча ҳам кўп паноҳ тилайсиз?» деди. «Чунки киши қарздор бўлиб қолганда гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади», дедилар».
* Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, қабр азобидан паноҳингга қочаман. Масиҳ Дажжолдан паноҳингга қочаман. Ҳаёт фитнаси ва ўлим фитнасидан паноҳингга қочаман. Аллоҳим, гуноҳкорлик ва қарздорликдан паноҳингга қочаман».
466/832 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا زَوْجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَدْعُو فِي الصَّلَاةِ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَفِتْنَةِ الْمَمَاتِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْمَأْثَمِ وَالْمَغْرَمِ». فَقَالَ لَهُ قَائِلٌ: مَا أَكْثَرَ مَا تَسْتَعِيذُ مِنَ الْمَغْرَمِ! فَقَالَ: «إِنَّ الرَّجُلَ إِذَا غَرِمَ حَدَّثَ فَكَذَبَ، وَوَعَدَ فَأَخْلَفَ».