468.835 Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиганимизда: «Аллоҳга бандаларидан салом, фалончи ва фалончига салом», дер эдик. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга салом», деманглар, чунки Аллоҳнинг Ўзи Саломдир. Балки «Ат-таҳиййату лиллаҳи вас-солавату ват-тоййибат. Ассаламу алайка айюҳан-набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ибодиллаҳис солиҳийн. – Зеро, шуни айтсангиз, осмондаги [ёки осмону ер ўртасидаги] ҳар бир бандага етиб боради – Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ», денглар. Кейин (намозхон) дуолардан ўзига ёққанини танлаб, дуо қилаверади», дедилар».
468/835 – حَدِيثُ ابْنِ مَسْعُودٍ فِي التَّشَهُّدِ تَقَدَّمَ قَرِيبًا، وَقَالَ فِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ بَعْدَ قَوْلِهِ: وَأشْهَدُ أنَّ مُـحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ: ثُمَّ يَتَخَيَّرُ مِنَ الدُّعَاءِ أَعْجَبَهُ إِلَيْهِ فَيَدْعُو.