473.844 Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳунинг котиби Варрод айтади:
«Муғийра ибн Шуъба Муовияга ёзган мактубида менга шундай имло* қилдирди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар фарз намозидан кейин: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма лаа мааниъа лимаа аътойта ва лаа муътия лимаа манаъта ва лаа янфаъу зал-жадди минкал-жадду», дер эдилар».
* Имло – бир киши айтиб турган нарсани иккинчи кишининг ёзиши.
Изоҳ: Дуонинг маъноси: «Ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк Унга хос. Ҳамд Унга хос. У ҳар бир нарсага қодир. Аллоҳим, Сен берганни тўсувчи йўқ, Сен тўсганни берувчи йўқ. Ҳузурингда бойлик эгасига бойлиги фойда бермас».
473/844 - عَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَقُولُ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلَاةٍ مَكْتُوبَةٍ: «لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهْوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللَّهُمَّ لَا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلَا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلَا يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ».