475.846 Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбияда тунги ёмғирдан кейин бизга бомдод намозини ўқиб бердилар. Намозни тугатгач, одамларга юзландилар-да: «Роббингиз нима деганини биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Расули билувчи», дейишди. У зот бундай дедилар: «(Роббингиз) «Бандаларимдан Менга иймон келтирган ҳам, куфр келтирган ҳам тонг оттирди. Ким «Бизга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан ёмғир ёғди», деса, ана ўша Менга иймон келтирган ва юлдузга куфр келтиргандир. Аммо ким «Фалон ва фалон юлдуз сабабли», деса, ана ўша Менга куфр келтирган ва юлдузга иймон келтиргандир», (деди)».
Бандаларимдан Менга иймон келтириб ҳам, кофир бўлиб ҳам тонг оттирганлари бўлди.
475/846 - عَنْ زَيْدِ بْنِ خَالِدٍ الْجُهَنِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: صَلَّى لَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم صَلَاةَ الصُّبْحِ بِالْحُدَيْبِيَةِ، عَلَى إِثْرِ سَـمَاءٍ كَانَتْ مِنَ اللَّيْلِ، فَلَمَّا انْصَرَفَ أَقْبَلَ عَلَى النَّاسِ فَقَالَ: «هَلْ تَدْرُونَ مَاذَا قَالَ رَبُّكُمْ عَزَّ وَجَلَّ؟» قَالُوا: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، قَالَ: «أَصْبَحَ مِنْ عِبَادِي مُؤْمِنٌ بِي وَكَافِرٌ، فَأَمَّا مَنْ قَالَ: مُطِرْنَا بِفَضْلِ اللهِ وَرَحْمَتِهِ، فَذَلِكَ مُؤْمِنٌ بِي، وَكَافِرٌ بِالْكَوْكَبِ، وَأَمَّا مَنْ قَالَ: مُطِرْنَا بِنَوْءِ كَذَا وَكَذَا، فَذَلِكَ كَافِرٌ بِي وَمُؤْمِنٌ بِالْكَوْكَبِ».