481-ҳадис

481.858 Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етганга вожибдир», дедилар».

Изоҳ: Ҳанафий мазҳаби бўйича, жума кунининг ғусли суннатдир. Бунга Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким жума куни таҳорат қилса, нақадар яхши. Агар ғусл қилса, бундан ҳам гўзалдир», деган сўзлари далил бўлади («Шарҳу Маъонил Осор», «Ҳидоя»).

481/858 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ، أنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «الْغُسْلُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш