485-ҳадис

485.880 Амр ибн Сулайм Ансорий айтади:

«Абу Саъид розияллоҳу анҳунинг шундай деганига гувоҳлик бераман: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларига гувоҳлик бераман: «Жума куни ғусл қилиш, тишларни тозалаш, агар топса, хушбўй нарса суриш ҳар бир эҳтилом бўлувчига вожибдир».

Амр айтади: «Ғуслга келсак, гувоҳлик бераманки, у вожибдир. Аммо тишларни тозалаш ва хушбўйланишга келсак, у вожибми ёки йўқми, Аллоҳ билувчидир. Лекин ҳадисда шундай».

Изоҳ: Араб тилида, хусусан, ҳадисларда «вожиб» сўзи гоҳида «худди вожибдек зарур», «қилиш лозим» деган мазмунларда ҳам ишлатилиб, маънони таъкидлашга хизмат қилади ва бунда у шаръий вожибликни англатмайди.

485/880 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الـخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أَشْهَدُ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «الْغُسْلُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ، وَأَنْ يَسْتَنَّ، وَأَنْ يـَمَسَّ طِيبًا إِنْ وَجَدَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш