487-ҳадис

* Мой суриш деганда хушбўйланиш назарда тутилади.

487.883 Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор киши жума куни ғусл қилса, имкон қадар тозаланса, (соч-соқолини) мой билан мойласа ёки уйидаги хушбўй нарсадан суриб, сўнг (масжидга) чиқса ва икки кишининг ўртасидан оралаб ўтмаса, сўнгра насиб қилинганича намоз ўқиса, кейин имом сўзлаганда жим қулоқ солса, унинг бу (жума) билан нариги жума орасидагилари (гуноҳлари) албатта мағфират қилинади», дедилар».

487/883 - عَنْ سَلْمَانَ الْفَارِسِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّصلى الله عليه وسلم: «لَا يَغْتَسِلُ رَجُلٌ يَوْمَ الْجُمُعَةِ،  وَيَتَطَهَّرُ مَا اسْتَطَاعَ مِنْ طُهْرٍ،  وَيَدَّهِنُ مِنْ دُهْنِهِ، أَوْ يَـمَسُّ مِنْ طِيبِ بَيْتِهِ، ثُمَّ يَخْرُجُ  فَلَا يُفَرِّقُ بَيْنَ اثْنَيْنِ،  ثُمَّ يُصَلِّي مَا كُتِبَ لَهُ،  ثُمَّ يُنْصِتُ إِذَا تَكَلَّمَ الْإِمَامُ،  إِلَّا غُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْجُمُعَةِ الْأُخْرَى».

Улашиш
|
|
Нусха олиш