494-ҳадис

494.897 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз (дунёда) охиргилармиз, қиёмат куни пешқадамлармиз. Уларга биздан олдин китоб берилган, бизга эса улардан кейин берилган. Ушбу кун улар ихтилоф қилган нарсадир. Бас, Аллоҳ бизни (бу кунга) ҳидоят қилди. Эрта яҳудийларники, индин насороларникидир», дедилар-да, сукут қилдилар. Сўнг: «Ҳар етти кунда бир марта боши ва баданини ювиш ҳар бир мусулмон зиммасидаги ҳақдир», дедилар».

494/897 – حَدِيثُ أبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: نَحْنُ الآخِرُونَ السَّابِقُونَ، تَقَدَّ قَرِيبًا، وزاد هنا في آخره. ثُمَّ قَالَ: «حَقٌّ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ أَنْ يَغْتَسِلَ فِي كُلِّ سَبْعَةِ أَيَّامٍ يَوْمًا، يَغْسِلُ فِيهِ رَأْسَهُ وَجَسَدَهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш