495-ҳадис

495.902. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Одамлар жума куни навбатлашиб, уйларидан, аволийлардан* чанг-тўзонда чанг босиб, терлаб келишар, улардан тер (ҳиди) анқиб турарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримда эканларида олдиларига ўшалардан бир одам келди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар ушбу кунингиз учун покланиб олсангиз бўларди», дедилар».

* Аволий – Мадинанинг шарқий томонидан икки милдан саккиз милгача бўлган ерлардаги жойлар ва қишлоқчаларнинг умумий номи.

495/902 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّاسُ يَنْتَابُونَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ مِنْ مَنَازِلِهِمْ وَالْعَوَالِي، فَيَأْتُونَ فِي الْغُبَارِ، يُصِيبُهُمُ الْغُبَارُ وَالْعَرَقُ، فَيَخْرُجُ مِنْهُمُ الْعَرَقُ، فَأَتَى رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِنْسَانٌ مِنْهُمْ وَهْوَ عِنْدِي، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «لَوْ أَنَّكُمْ تَطَهَّرْتُمْ لِيَوْمِكُمْ هَذَا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш