496.903 Яҳё ибн Саъид Амрадан жума кунги ғусл ҳақида сўраган эди, Амра шундай деди: «Оиша розияллоҳу анҳо: «Одамлар меҳнатларини ўзлари қилишар, жумага келганларида ҳам ўша аҳволларида келишаверарди. Шунда уларга: «Ғусл қилиб олсангиз бўларди», дейилди», деди».
496/903 – وَعَنْهَا رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّاسُ مَهَنَةَ أَنْفُسِهِمْ، وَكَانُوا إِذَا رَاحُوا إِلَى الْجُمُعَةِ رَاحُوا فِي هَيْئَتِهِمْ، فَقِيلَ لَهُمْ: لَوِ اغْتَسَلْتُمْ.