498-ҳадис

498.906 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам совуқ кучайиб кетганда намозни эрта ўқир, иссиқ кучайиб кетганда намозни «салқинлатиб» ўқир эдилар». Яъни жумани.

Юнус ибн Букайр: «Абу Халда бизга «...намозни» деб хабар қилган, жумани зикр қилмаган», дейди.

Бишр ибн Собит айтади: «Абу Халда бизга шундай сўзлаб берди: «Амир бизга жумани ўқиб берди. Кейин Анас розияллоҳу анҳуга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинни қандай ўқир эдилар?» деди».

Изоҳ: Абу Халда – ҳадисни Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган тобеъин. Имом Бухорий бу ерда Абу Халдадан бошқалар қилган ривоятда мазкур ўзгаришлар борлигига, Бишр ибн Собитнинг ривоятидаги пешин ҳақидаги саволни келтириш билан жуманинг вақти пешиннинг вақти билан бир хил эканига ишора қилмоқда.

498/906 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا اشْتَدَّ الْبَرْدُ بَكَّرَ بِالصَّلَاةِ، وَإِذَا اشْتَدَّ الْحَرُّ أَبْرَدَ بِالصَّلَاةِ؛ يَعْنِي الْجُمُعَةَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш