500-ҳадис

500.911 Ибн Журайж бундай хабар қилади:

«Нофеънинг шундай деяётганини эшитдим: «Мен Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кишининг ўз биродарини ўтирган жойидан турғизиб, у ерга ўтириб олишидан қайтарганлар», деяётганини эшитганман».

Мен Нофеъга: «Жумадами?» дедим. У: «Жумада ҳам, ундан бошқада ҳам», деди».

500/911 - عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَاقَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَنْ يُقِيمَ الرَّجُلُ أَخَاهُ مِنْ مَقْعَدِهِ وَيَجْلِسَ فِيهِ. قِيلَ: الْجُمُعَةَ؟ قَالَ: الْجُمُعَةَ وَغَيْرَهَا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш