501-ҳадис

501.912 Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумонинг даврларида биринчи азон имом минбарга ўтирганда бўлар эди. Усмон розияллоҳу анҳу (халифа) бўлиб, одамлар кўпайганда, Заврода* учинчи азонни айтишни қўшимча қилди».

* Завро – Мадина бозоридаги бир жой.

Изоҳ: Учинчи азон - жума намозининг вақти кирганини билдириш учун айтиладиган азондир. Бу азоннинг «учинчи азон» дейилишига сабаб шуки, у тартиб бўйича биринчи айтилса ҳам, одатдаги азон ва иқомадан кейин учинчи бўлиб қўшилган.

501/912 - عَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيدَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ النِّدَاءُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، أَوَّلُهُ إِذَا جَلَسَ الْإِمَامُ عَلَى الْمِنْبَرِ، عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَأَبِي بَكْرٍ وَعُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، فَلَمَّا كَانَ عُثْمَانُ رَضِيَ الله عَنْهُ وَكَثُرَ النَّاسُ، زَادَ النِّدَاءَ الثَّالِثَ عَلَى الزَّوْرَاءِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш