502-ҳадис

502.913 Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мадина аҳли кўпайганда жума кунидаги учинчи азонни зиёда қилган киши Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биттадан ортиқ муаззинлари бўлмаган. Жума куни азон имом ўтирганда айтилар эди». Яъни минбарга.

Изоҳ: Бу ерда муаллиф айрим манбалардаги «Набий алайҳиссалом хутбага ўтирганларида учта муаззин кетма-кет азон айтар эди» деган гапга раддия бермоқчи. Бундан у вақтларда хутба азони билан иқомани бир киши айтгани ҳам тушунилади.

502/913 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ فِي رِوَايَةٍ قَالَ: لَمْ يَكُنْ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم مُؤَذِّنٌ غَيْرَ وَاحِدٍ، وَكَانَ التَّأْذِينُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ حِينَ يَجْلِسُ الْإِمَامُ؛ يَعْنِي عَلَى الْمِنْبَرِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш