509-ҳадис

509.927 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга кўтарилдилар. Бу у зотнинг унга охирги ўтиришлари эди. Бир катта изорни елкаларига ташлаб, бошларига қора салла ўраб олган эдилар. Аллоҳга ҳамду сано айтдилар, сўнгра: «Эй одамлар! Менга яқин келинглар!» дедилар. Улар у зотнинг олдиларига тўпланишди. У зот: «Аммо баъд! Албатта, мана бу ансорлар жамоаси камаяди, бошқа одамлар эса кўпаяди. Бас, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан кимки бирор ишда бошлиқ бўлиб, бунда бировга зарар бериш ёки бировга фойда етказишга қодир бўлса, уларнинг (ансорларнинг) яхшиларидан (яхшиликни) қабул қилсин ва ёмонлари(нинг ёмонлиги)дан кечсин», дедилар».

509/927 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: صَعِدَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم الْمِنْبَرَ، وَكَانَ آخِرَ مَجْلِسٍ جَلَسَهُ، مُتَعَطِّفًا مِلْحَفَةً عَلَى مَنْكِبَيْهِ، قَدْ عَصَبَ رَأْسَهُ بِعِصَابَةٍ دَسِـمَةٍ، فَحَمِدَ اللهَ وَأَثْنَى عَلَيْهِ، ثُمَّ قَالَ: «أَيُّهَا النَّاسُ إِلَيَّ». فَثَابُوا إِلَيْهِ، ثُمَّ قَالَ: «أَمَّا بَعْدُ، فَإِنَّ هَذَا الْحَيَّ مِنَ الْأَنْصَارِ، يَقِلُّونَ وَيَكْثُرُ النَّاسُ، فَمَنْ وَلِيَ شَيْئًا مِنْ أُمَّةِ مُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم، فَاسْتَطَاعَ أَنْ يَضُرَّ فِيهِ أَحَدًا أَوْ يَنْفَعَ فِيهِ أَحَدًا، فَلْيَقْبَلْ مِنْ مُحْسِنِهِمْ، وَيَتَجَاوَزْ عَنْ مُسِيِّهِمْ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш