510.930 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни одамларга хутба қилаётганларида бир киши кириб келди. Шунда у зот: «Эй фалончи, намоз ўқидингми?» дедилар. У: «Йўқ», деди. У зот: «Тур, намоз ўқиб ол», дедилар».
Изоҳ: Ҳанафий мазҳаби бўйича имом минбарга чиққанидан кейин то хутбани тугатгунича гапирилмайди ва намоз ҳам ўқилмайди. Бунга «Ҳидоя» китобида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар имом чиқса, намоз ҳам йўқ, калом ҳам йўқ», деган гаплари далил қилиб келтирилган. Шунингдек, имом Зайлаъий бошқа бир қанча ҳадислар қаторида 934-рақамли ҳадисни ҳам далил қилиб келтирган («Ҳидоя», «Насбур-роя»).
510/930 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ، وَالنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَخْطُبُ النَّاسَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، فَقَالَ: «أَصَلَّيْتَ يَا فُلَانُ؟» قَالَ: لَا، قَالَ: «قُمْ فَارْكَعْ».