514.936. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо шундай сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз (жума) ўқиётганимизда тўсатдан озиқ-овқат ортилган карвон келиб қолди. (Одамлар) ўша томонга кетиб қолишди. Охири Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўн икки кишигина қолди. Шунда мана бу оят нозил бўлди: «Ва улар тижорат ёки ўйин-кулги кўрганларида, у томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар».
514/936 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: بَيْنَمَا نَحْنُ نُصَلِّي مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، إِذْ أَقْبَلَتْ عِيرٌ تَحْمِلُ طَعَامًا، فَالْتَفَتُوا إِلَيْهَا حَتَّى مَا بَقِيَ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم إِلَّا اثْنَا عَشَرَ رَجُلًا، فَنَزَلَتْ هَذِهِ الْآيَةُ: (وَإِذَا رَأَوْا تِجَارَةً أَوْ لَهْوًا انْفَضُّوا إِلَيْهَا وَتَرَكُوكَ قَائِمًا) [الـجمعة:].