515.937 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешиндан олдин икки ракат ва ундан кейин икки ракат, шомдан кейин уйларида икки ракат ва хуфтондан кейин ҳам икки ракат намоз ўқир эдилар. Жумадан кейин то (уйга) қайтмагунларича намоз ўқимас эдилар. Кейин икки ракат намоз ўқир эдилар».
Изоҳ: Ҳанафий мазҳабига кўра, жума намозидан кейин тўрт ракат суннат ўқилади. Бунга далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сизлардан ким жумадан кейин намоз ўқийдиган бўлса, тўрт (ракат) ўқисин» деган сўзларидир. Пешин намозидан олдин тўрт ракат суннат ўқишга эса имом Термизий ривоят қилган ҳадис далил бўлади. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир кеча-кундузда ўн икки ракат намозга маҳкам бўлса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради», деганлар ва ўша ўн икки ракат ичида пешиндан олдинги тўрт ракат намозни ҳам айтганлар («Шарҳу Маъонил-осор», «Ҳидоя»).
515/937 - عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يُصَلِّي قَبْلَ الظُّهْرِ رَكْعَتَيْنِ، وَبَعْدَهَا رَكْعَتَيْنِ، وَبَعْدَ الْمَغْرِبِ رَكْعَتَيْنِ فِي بَيْتِهِ، وَبَعْدَ الْعِشَاءِ رَكْعَتَيْنِ، وَكَانَ لَا يُصَلِّي بَعْدَ الْجُمُعَةِ حَتَّى يَنْصَرِفَ، فَيُصَلِّى رَكْعَتَيْنِ.