517.943 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ҳам Мужоҳиднинг «Агар аралашиб кетсалар, тик турган ҳолда (намоз ўқийдилар)» деган сўзига ўхшаш гап ривоят қилинган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб, «Агар (душман) ундан ҳам кўпайиб кетса, турган ҳолларида ҳам, уловда ҳам намоз ўқийверсинлар», деган сўзларини қўшимча қилган.
Изоҳ: Буюк тобеъин олим Мужоҳиднинг «Мусулмонлар жанг майдонида кофирлар билан аралашиб кетсалар, тик турган ҳолларида имо-ишора билан намоз ўқийдилар», деган фатвоси машҳурдир. Имом Бухорий бу ерда ўша гапга ишора қилиб, ушбу маънодаги гап Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ҳам нақл қилинганини айтмоқда. Шу билан бирга, Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг бунда ўз ижтиҳодига эмас, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига суянганини таъкидлаш учун мазкур ҳадисни келтирмоқда.
517/943 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ في رِوَايَةٍ قَالَ: عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: «وَإِنْ كَانُوا أَكْثَرَ مِنْ ذَلِكَ، فَلْيُصَلُّوا قِيَامًا وَرُكْبَانًا».