518-ҳадис

518.946 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аҳзобдан қайтганларида бизга «Ҳеч ким асрни Бану Қурайзадан бошқа жойда ўқимасин», дедилар. Айримлар йўлда асрга тўғри келишди. Шунда баъзилар: «Ўша ерга бормагунча намоз ўқимаймиз», дейишди, баъзилар эса: «Йўқ, ўқийверамиз. Биздан бу (яъни намоз ўқимаслик) талаб қилингани йўқ», дейишди. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинган эди, уларнинг бирортасини койимадилар».

518/946 – وَعَنْهُ رَضيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم لَنَا لَمَّا رَجَعَ مِنَ الْأَحْزَابِ: «لَا يُصَلِّيَنَّ أَحَدٌ الْعَصْرَ إِلَّا فِي بَنِي قُرَيْظَةَ». فَأَدْرَكَ بَعْضُهُمُ الْعَصْرَ فِي الطَّرِيقِ، فَقَالَ بَعْضُهُمْ: لَا نُصَلِّي حَتَّى نَأْتِيَهَا، وَقَالَ بَعْضُهُمْ: بَلْ نُصَلِّي، لَمْ يُرَدْ مِنَّا ذَلِكَ، فَذُكِرَ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَلَمْ يُعَنِّفْ وَاحِدًا مِنْهُمْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш