519.949. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. Олдимда икки қизча Буос қўшиғини куйлашаётган эди. У зот тўшакка ёнбошлаб, юзларини ўгириб олдилар. Абу Бакр кирди-ю, мени койиб: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида шайтон нағмасими?!» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб: «Қўй уларни», дедилар. У эътибор бермай турганида қизчаларга имо қилдим, улар чиқиб кетишди.
519/949 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: دَخَلَ عَلَيَّ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَعِنْدِي جَارِيَتَانِ تُغَنِّيَانِ بِغِنَاءِ بُعَاثَ، فَاضْطَجَعَ عَلَى الْفِرَاشِ وَحَوَّلَ وَجْهَهُ، وَدَخَلَ أَبُو بَكْرٍ فَانْتَهَرَنِي، وَقَالَ: مِزْمَارَةُ الشَّيْطَانِ عِنْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم! فَأَقْبَلَ عَلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: «دَعْهُمَا». فَلَمَّا غَفَلَ غَمَزْتُهُمَا فَخَرَجَتَا.