527-ҳадис

527.970 Муҳаммад ибн Абу Бакр Сақафий шундай сўзлаб берди:

«Минодан Арафотга кетаётганимизда Анасдан талбия* ҳақида сўраб, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга нима қилар эдингиз?» дедим. У киши: «Талбия айтадиган талбия айтар, унга ҳеч ким эътироз билдирмас, такбир айтадиган такбир айтар, унга ҳам ҳеч ким эътироз билдирмас эди», деди».

* «Талбия айтиш» – ҳаж ёки умрада «Лаббайкаллоҳумма»ни айтиш; эҳром боғлашда ушбу иборини айтиб ҳаж ёки умрани ният қилиш. Масалан, «Лаббайка бил-ҳажж» ёки «Лаббайка бил-умроҳ» каби.

527/970 – عَنْ أنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ سُئِلَ عَن التَّلْبِيَةِ: كَيْفَ كُنْتُمْ تَصْنَعُونَ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم؟ قَالَ: كَانَ يُلَبِّي الْمُلَبِّي لَا يُنْكَرُ عَلَيْهِ، وَيُكَبِّرُ الْمُكَبِّرُ فَلَا يُنْكَرُ عَلَيْهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш