530-ҳадис

530.988 Оиша розияллоҳу анҳо айтади:

«Эсимда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени тўсиб турар, мен эса масжидда ўйин тушаётган ҳабашларни томоша қилар эдим. Умар уларга пўписа қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларни тек қўй. Безовталанманглар, Бану Арфида!» дедилар». Яъни эминлик билан.

Изоҳ: Бу ерда «безовталанманглар» деб таржима қилинган «амнан» сўзи «иймон» сўзидан эмас, балки «омонлик», «эминлик» маъносидаги «амн» сўзидан ясалганига ишора қилинмоқда.

530/988 – حَدِيثُ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا فِي أمْرِ الـحَشَبَةِ، تَقَدَّمَ، وَزَادَ فِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ قَالَتْ: فَزَجَرَهُمْ عُمَرُ، فَقَالَ النَّبِيُّصلى الله عليه وسلم: «دَعْهُمْ، أَمْنًا بَنِي أَرْفِدَةَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш