535-ҳадис

535.999. Саъид ибн Ясордан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Умар билан Макка йўлида кетаётган эдим. Тонг(отиб қолиши)дан хавфсираган чоғимда тушиб, витр ўқидим, кейин у кишига етиб олдим. Шунда Абдуллоҳ ибн Умар: «Қаерда эдинг?» деди. Мен: «Тонг(отиб қолиши)дан хавфсираб, тушиб, витр ўқиб олдим», дедим. Абдуллоҳ: «Сен учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда гўзал ўрнак йўқми?» деди. «Аллоҳга қасамки, бор», дедим. У киши: «Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туянинг устида ҳам витр ўқийверар эдилар», деди».

Изоҳ: Ҳанафий мазҳаби бўйича витр намози нафл намозлари каби ўтириб ёки уловга минган ҳолатда ўқилмайди, чунки у вожиб намоздир. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда витр намози борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога: «Бу намозни ўзингиз зиёда қилиб олдингиз», деганлар. Бунга Амр ибн Ос ва Хорижа ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳумонинг шу маънони қувватловчи ҳадислари ҳам далил бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам витр намозини ўқиш кераклигини (вожиблигини) таъкидлаганлар ҳамда уни тарк қилишни ножоиз деб эълон қилганлар, бироқ ушбу ҳадисдаги воқеа, яъни витрни туя устида ўқиганлари бундан аввал содир бўлган («Шарҳу Маонил Осор»).

535/999 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يُوتِرُ عَلَى الْبَعِيرِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш