537-ҳадис

537.1002. Осим шундай сўзлаб берди:

«Анас ибн Моликдан қунут ҳақида сўрадим. У киши: «Дарҳақиқат, қунут бор эди», деди. Мен: «Рукуъдан олдинми ёки кейинми?» дедим. У киши: «Олдин», деди. Мен: «Фалончи менга сиз уни рукуъдан кейин, деганингизни хабар қилди-ку!» дедим. Шунда у киши: «Ёлғон айтибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан кейин қунутни бир ой ўқиганлар, холос. – (Осим:) Ўйлашимча, у зот «қорилар» деб аталадиган етмиш чоғли кишини анавилардан (дуоибад қилинганлардан) бошқа, мушрик қавмга юборган эдилар (деди) – Улар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўрталарида аҳд бор эди (бироқ мушрикларнинг бошқа бир гуруҳи хиёнат қилиб, қориларни қатл қилди). Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ой уларни дуоибад қилиб, қунут ўқидилар», деди».

 537/1002 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ، أنَّهُ سُئِلَ عَنِ القُنُوتِ، فَقَالَ: قَدْ كَانَ الْقُنُوتُ. فَقِيلَ لَهُ: قَبْلَ الرُّكُوعِ أَوْ بَعْدَهُ؟ قَالَ: قَبْلَهُ. قِيلَ: فَإِنَّ فُلَانًا أَخْبَرَنِي عَنْكَ أَنَّكَ قُلْتَ بَعْدَ الرُّكُوعِ! فَقَالَ: كَذَبَ، إِنَّـمَا قَنَتَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بَعْدَ الرُّكُوعِ شَهْرًا، أُرَاهُ كَانَ بَعَثَ قَوْمًا يُقَالُ لَهُمُ: الْقُرَّاءُ، زُهَاءَ سَبْعِينَ رَجُلًا، إِلَى قَوْمٍ مِنَ الْمُشْرِكِينَ دُونَ أُولَئِكَ، وَكَانَ بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَهْدٌ، فَقَنَتَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم شَهْرًا يَدْعُو عَلَيْهِمْ. وَفِي رِوَايَةٍ عَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَنَتَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم شَهْرًا يَدْعُو عَلَى رِعْلٍ وَذَكْوَانَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш