538-ҳадис

538.1004. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қунут шомда ва бомдодда бўлар эди».

Изоҳ: Ҳанафий мазҳаби бўйича витр намозидан бошқа намозларда қунут ўқилмайди. Мазҳаб уламолари ҳадисларда келган шом ва бомдодда қунут ўқиш «… – Бу ишда сенинг бирор нарсага дахлинг йўқ, – токи уларнинг тавбасини қабул қилгунича ёхуд уларни азоблагунича, чунки улар золимлардир» ояти билан насх қилинган, дейдилар ва бунга бир қанча ҳадисларни ҳамда Ибн Масъуд, Ибн Умар, Ибн Аббос ва Абу Дардо розияллоҳу анҳум каби саҳобаларнинг феълларини далил қилиб келтиришади. Умар розияллоҳу анҳу ва Алий розияллоҳу анҳунинг қунут ўқишлари жангга чиқиш пайтида бўлган. «Жангга чиқиш пайтидаги қунут мансух эмас», деган уламолар ҳам бор («Шарҳу Маонил Осор», «Ломиъуд Дарорий ъала Жомиъил Бухорий»).

538/1004 – وَعَنْهُ أيْضًا قَالَ: الْقُنُوتُ فِي الْمَغْرِبِ وَالْفَجْرِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш