539.1005. Аббод ибн Тамим амакисидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам истисқо қилгани чиқдилар ва ридоларини тескари қилиб олдилар».
* Истисқо – Аллоҳ таолодан серобликни, ёмғир ёғдиришини сўраш. Бунда махсус истисқо намозини ўқиб сўраш ҳам, фақат дуо қилиб сўраш ҳам мумкин. Ҳанафий мазҳаби иккинчи фикрни қабул қилган.
Изоҳ: "Ридони тескари қилиш" деганда унинг ичини ташига қилиб кийиш тушунилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ридоларини тескари қилиб олишда мавжуд ҳолатнинг ўзгаришини умид қилганларини рамзий равишда изҳор этганлар.
539/1005 – عَنْ عَبْدِ الله بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: خَرَجَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَسْتَسْقِي، وَحَوَّلَ رِدَاءَهُ.