540-ҳадис

540.1006 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги ракатдан бошларини кўтарганларида: «Аллоҳим! Айёш ибн Абу Робиъага нажот бер. Аллоҳим! Салама ибн Ҳишомга нажот бер. Аллоҳим! Валид ибн Валидга нажот бер. Аллоҳим! Бечораҳол мўминларга нажот бер. Аллоҳим! Музарга босимингни шиддатли қил. Аллоҳим! Буни уларнинг бошига Юсуфнинг қаҳатчилигидек қаҳатчилик қилгин», дер эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ғифорликларни мағфират қилсин. Аллоҳ асламликларни саломат қилсин», дедилар».

Абу Зинод: «Бунинг барчаси бомдодда эди», деди.

540/1006 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: حَدِيثُ دُعَاءِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم لِلـمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الـمُؤْمِنِينَ، وَعَلَى مُضَرَ، تَقَدَّمَ، وَقَالَ فِي آخِرِ هَذِهِ الرِّوَايَةِ: إنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «غِفَارُ غَفَرَ اللهُ لَهَا، وَأَسْلَمُ سَالَمَهَا اللهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш