543-ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«(Одамлар) қаҳатчиликда қолишса, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Аббос ибн Абдулмуттолибни восита қилиб ёмғир сўрар эди. У: «Аллоҳим! Албатта, биз Сенга Набийимизни васила қилар эдик ва бизни сероб қилар эдинг. Энди биз Сенга Набийимизнинг амакисини васила қилмоқдамиз, бизни сероб қил!» дер эди. Улар сероб қилинар эдилар».

543/1010 – عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ الله عَنْهُ،  أنَّهُ كَانَ إِذَا قَحَطُوا اسْتَسْقَى بِالْعَبَّاسِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ، فَقَالَ: اللَّهُمَّ إِنَّا كُنَّا نَتَوَسَّلُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّنَا فَتَسْقِينَا، وَإِنَّا نَتَوَسَّلُ إِلَيْكَ بِعَمِّ نَبِيِّنَا فَاسْقِنَا، قَالَ: فَيُسْقَوْنَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш