* «Кусуф» сўзи қуёш тутилишини англатади. Бу китобда куёш тутилиши муносабати билан ўқиладиган намоз ва қилинадиган бошқа амаллар ҳақида сўз кетади.
553.1040. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик, шу пайт қуёш тутилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ридоларини (кийишга ҳам улгурмай) судраган ҳолда туриб кетиб, масжидга кирдилар. Биз ҳам кирдик. Бизга икки ракат намоз ўқиб бердилар. Ниҳоят, қуёш очилди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қуёш ва ой бирор кишининг ўлими туфайли тутилмайди. Қачон уларни (қуёш ёки ойни тутилган ҳолда) кўрсангиз, сизлардаги ҳолат кушойиш топгунча намоз ўқинг ва дуо қилинг», дедилар».
553/1040 - عَنْ أَبِي بَكْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنَّا عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَانْكَسَفَتِ الشَّمْسُ، فَقَامَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَجُرُّ رِدَاءَهُ حَتَّى دَخَلَ الْمَسْجِدَ، فَدَخَلْنَا، فَصَلَّى بِنَا رَكْعَتَيْنِ حَتَّى انْجَلَتِ الشَّمْسُ، فَقَالَ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ لَا يَنْكَسِفَانِ لِمَوْتِ أَحَدٍ، فَإِذَا رَأَيْتُمُوهُمَا فَصَلُّوا وَادْعُوا حَتَّى يُكْشَفَ مَا بِكُمْ».