557-ҳадис

557.1049 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир яҳудий аёл унинг ҳузурига тиланиб келиб: «Аллоҳ сени қабр азобидан сақласин», деди.  Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Одамлар қабрларида азобланадиларми?» деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан бундан паноҳ беришини сўрайман», дедилар.

Кейинроқ, бир куни эрталаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловга миниб кетдилар. Кейин қуёш тутилди. У зот чошгоҳ вақтида қайтдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужралар орасидан ўтиб келиб, кейин намоз ўқишга турдилар. Одамлар ҳам у зотнинг орқаларига туришди. Узун қиём қилдилар. Кейин узун рукуъ қилдилар. Кейин (бошларини) кўтариб, яна узун қиём қилдилар, бу аввалги қиёмдан қисқароқ эди. Кейин узун рукуъ қилдилар, бу аввалги рукуъдан қисқароқ эди. Кейин (бошларини) кўтардилар-да, сажда қилдилар. Кейин узун қиём қилдилар, бу аввалги қиёмдан қисқароқ эди. Кейин узун рукуъ қилдилар, бу аввалги рукуъдан қисқароқ эди. Кейин узун қиём қилдилар, бу аввалги қиёмдан қисқароқ эди. Кейин узун рукуъ қилдилар, бу аввалги рукуъдан қисқароқ эди. Кейин (бошларини) кўтардилар-да, сажда қилдилар ва (намозни) тугатдилар ҳамда Аллоҳ хоҳлаганича сўзладилар. Сўнгра уларни қабр азобидан паноҳ сўрашга буюрдилар».

557/1049 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا: أَنَّ يَهُودِيَّةً جَاءَتْ تَسْأَلُهَا، فَقَالَتْ لَهَا: أَعَاذَكِ اللهُ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ. فَسَأَلَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم: أَيُعَذَّبُ النَّاسُ فِي قُبُورِهِمْ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: عَائِذًا بِاللهِ مِنْ ذَلِكَ، ثُمَّ ذَكَرَتْ حَدِيثَ الكُسُوفِ، ثُمَّ قًالَتْ فِي آخِرِهِ: ثُمَّ أَمَرَهُمْ أنْ يَتَعَوَّذُوا مِنْ عَذَابِ القَبْرِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш