561-ҳадис

561.1065. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хусуф намозида қироатларини жаҳрий қилдилар. Қироатдан фориғ бўлгач, такбир айтиб, рукуъ қилдилар, рукуъдан бошларини кўтарганларида «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, Роббана ва лакал ҳамд»*, дедилар. Сўнг у зот ушбу қироатни икки ракатда тўрт рукуъ ва тўрт саждали кусуф намозида такрорладилар».

* Маъноси: «Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган кишини эшитди. Роббимиз! Сенга ҳамд бўлсин!»

561/1065 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: جَهَرَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فِي صَلَاةِ الْخُسُوفِ بِقِرَاءَتِهِ، فَإِذَا فَرَغَ مِنْ قِرَاءَتِهِ كَبَّرَ فَرَكَعَ، وَإِذَا رَفَعَ مِنَ الرَّكْعَةِ قَالَ: «سَـمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ، رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ». ثُمَّ يُعَاوِدُ الْقِرَاءَةَ فِي صَلَاةِ الْكُسُوفِ، أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ فِي رَكْعَتَيْنِ، وَأَرْبَعَ سَجَدَاتٍ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш