20-ҳадис

20 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга (саҳобаларга) амр қилсалар, улар тоқат қила оладиган амалларни буюрар эдилар. «Биз сиз каби эмасмиз, эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ сизнинг олдингию кейинги гуноҳларингизни мағфират қилиб қўйган», дейишди. Шунда у зот ғазабландилар, ҳатто ғазаб юзларидан билинди. Сўнг: «Албатта, энг тақводорингиз ва Аллоҳни билувчироғингиз менман», дедилар».

20/20 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا أَمَرَهُمْ، أَمَرَهُمْ مِنَ الْأَعْمَالِ بِمَا يُطِيقُونَ، قَالُوا: إِنَّا لَسْنَا كَهَيْئَتِكَ يَا رَسُولَ الله! إِنَّ اللهَ قَدْ غَفَرَ لَكَ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِكَ وَمَا تَأَخَّرَ، فَيَغْضَبُ حَتَّى يُعْرَفَ الْغَضَبُ فِي وَجْهِهِ، ثُمَّ يَقُولُ: «إِنَّ أَتْقَاكُمْ وَأَعْلَمَكُمْ بِاللهِ أَنَا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш