22-ҳадис

22.23 Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйқудалигимда Тушимда одамларнинг менга намойиш қилинаётганини кўрдим. Эгниларида кўйлаклари бўлиб, баъзилари кўкраккача етса, айримлари ундан пастроқ эди. Менга Умар ибн Хаттоб ҳам кўрсатилди. Эгнида бир кўйлак бўлиб, уни судраб борар эди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима деб таъбир қилдингиз?» дейишди. «Дин деб», дедилар».

22/23 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «بَيْنَا أَنَا نَائِمٌ رَأَيْتُ النَّاسَ يُعْرَضُونَ عَلَيَّ وَعَلَيْهِمْ قُمُصٌ، مِنْهَا مَا يَبْلُغُ الثُّدِيَّ، وَمِنْهَا مَا دُونَ ذَلِكَ، وَعُرِضَ عَلَيَّ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ وَعَلَيْهِ قَمِيصٌ يَجُرُّهُ». قَالُوا: فَمَا أَوَّلْتَ ذَلِكَ يَا رَسُولَ الله؟ قَالَ: «الدِّينَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш