28-ҳадис

28.30 Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен бир киши билан сўкишиб кетиб, уни онаси билан айблаган эдим, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абу Зарр, уни онаси билан айбладингми? Жоҳилияти бор киши экансан! Қулларингиз биродарларингиздир. Аллоҳ уларни қўл остингизда қилиб қўйган. Демак, кимнинг биродари унинг қўл остида бўлса, еганидан унга ҳам едирсин, кийганидан унга ҳам кийдирсин. Уларга кучи етмайдиган нарсани юкламанг, бордию юкласангиз, уларга ёрдам беринг», дедилар».

* Рабаза – Табук яқинидаги жойнинг номи.

* Ҳулла – бошқа халқларда бир хил матодан тикилган пиджак ва шимдан иборат кийимлар тўпламини «костюм» дейилгани каби арабларда ридо ва изордан (устки ва пастки либосдан) иборат кийим «ҳулла» дейилади.

28/30- عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَابَبْتُ رَجُلًا فَعَيَّرْتُهُ بِأُمِّهِ، فَقَالَ لِيِ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «يَا أَبَا ذَرٍّ، أَعَيَّرْتَهُ بِأُمِّهِ؟ إِنَّكَ امْرُؤٌ فِيكَ جَاهِلِيَّةٌ، إِخْوَانُكُمْ خَوَلُكُمْ، جَعَلَهُمُ اللهُ تَحْتَ أَيْدِيكُمْ، فَمَنْ كَانَ أَخُوهُ تَحْتَ يَدِهِ فَلْيُطْعِمْهُ مِـمَّا يَأْكُلُ، وَلْيُلْبِسْهُ مِـمَّا يَلْبَسُ، وَلَا تُكَلِّفُوهُمْ مَا يَغْلِبُهُمْ، فَإِنْ كَلَّفْتُمُوهُمْ فَأَعِينُوهُمْ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш