34-ҳадис

34.36 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Ўз йўлида (жиҳодга) чиққанга: «Уни Менга бўлган иймон ва расулларимни тасдиқлашдан ўзгаси чиқармайди. Шунда уни эришган ажри ёки ўлжаси билан қайтараман ёхуд жаннатга киритаман», дея кафолат берган. Агар умматимни машаққатга солиб қўймаганимда, сарийя* ортида қолмаган бўлар эдим, Аллоҳ йўлида қатл этилиб, сўнг тирилиб, сўнг яна қатл этилиб, сўнг тирилиб, сўнг яна қатл этилишни истаган бўлардим», дедилар».

* Сарийя – раҳбар жанг қилиш ёки дарак билиб келиш учун душман тарафга юборадиган кичик қўшин (отряд). Одатда сарийяда тўрт юз кишигача бўлади. Адади оз бўлгани учун улар кундузи яшириниб, тунда махфий юришади. Шунинг учун улар «сарийя» – «тунги сайёҳ» деб аталади.

Иловага қаранг.

34/36- وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ،  عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «انْتَدَبَ اللهُ لِمَنْ خَرَجَ فِي سَبِيلِهِ، لَا يُخْرِجُهُ إِلَّا إِيـمَانٌ بِي وَتَصْدِيقٌ بِرُسُلِي أَنْ أُرْجِعَهُ بـِمَا نَالَ مِنْ أَجْرٍ، أَوْ غَنِيمَةٍ، أَوْ أُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ، وَلَوْلَا أَنْ أَشُقَّ عَلَى أُمَّتِي مَا قَعَدْتُ خَلْفَ سَرِيَّةٍ، وَلَوَدِدْتُ أَنِّي أُقْتَلُ فِي سَبِيلِ اللهِ، ثُمَّ أُحْيَا، ثُمَّ أُقْتَلُ، ثُمَّ أُحْيَا، ثُمَّ أُقْتَلُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш