38-ҳадис

38.40 Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага илк бор келганларида ансорлардан бўлган боболариникига ёки тоғалариникига тушдилар. Байтул Мақдисга қараб ўн олти ой ёки ўн етти ой намоз ўқидилар. У зотга қиблалари Байт тарафида бўлиши ёқар эди. Илк (Байтуллоҳга қараб) ўқиган намозлари аср намози бўлди. У зот билан бирга бир неча киши ҳам намоз ўқиди. Бирга намоз ўқиганлардан бир киши чиқиб, бир масжид аҳлининг ёнидан ўтди. Улар рукуъда эди. Шунда у: «Аллоҳ номи ила гувоҳлик бераманки, шак-шубҳасиз, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Макка томонга қараб намоз ўқидим», деди. Натижада улар ўша ҳолларида Байт томонга бурилишди. У зотнинг Байтул Мақдисга қараб намоз ўқишлари яҳудийларга ва аҳли китобларга ёқар эди. Юзларини Байтуллоҳ томон бурган эдилар, улар буни қабул қилишмади».

38/40  عَنِ الْبَرَاءِ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ أَوَّلَ مَا قَدِمَ الْمَدِينَةَ نَزَلَ عَلَى أَجْدَادِهِ مِنَ الْأَنْصَارِ، وَأَنَّهُ صَلَّى قِبَلَ بَيْتِ الْمَقْدِسِ سِتَّةَ عَشَرَ شَهْرًا، أَوْ سَبْعَةَ عَشَرَ شَهْرًا، وَكَانَ يُعْجِبُهُ أَنْ تَكُونَ قِبْلَتُهُ قِبَلَ الْبَيْتِ، وَأَنَّهُ صَلَّى أَوَّلَ صَلَاةٍ صَلَّاهَا صَلَاةَ الْعَصْرِ، وَصَلَّى مَعَهُ قَوْمٌ، فَخَرَجَ رَجُلٌ مِـمَّنْ صَلَّى مَعَهُ، فَمَرَّ عَلَى أَهْلِ مَسْجِدٍ وَهُمْ رَاكِعُونَ فَقَالَ: أَشْهَدُ بِالله لَقَدْ صَلَّيْتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم قِبَلَ مَكَّةَ، فَدَارُوا كَمَا هُمْ قِبَلَ الْبَيْتِ، وَكَانَتِ الْيَهُودُ قَدْ أَعْجَبَهُمْ إِذْ كَانَ يُصَلِّي قِبَلَ بَيْتِ الْمَقْدِسِ، وَأَهْلُ الْكِتَابِ، فَلَمَّا وَلَّى وَجْهَهُ قِبَلَ الْبَيْتِ أَنْكَرُوا ذَلِكَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш