43.46 Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Нажд аҳлидан сочлари тўзиган бир киши келди. Овозининг ғўлдираши эшитилар, нима деяётганини эса фаҳмлаб бўлмас эди. Ниҳоят, яқин келди. Қарасак, у Ислом ҳақида сўраётган экан. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кеча-кундузда беш маҳал намоз», дедилар. «Зиммамда бундан бошқаси ҳам борми?» деди. «Йўқ, лекин ўз ихтиёринг билан қилишинг (мумкин)», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон рўзасини тутиш ҳам», дедилар. «Зиммамда бундан бошқаси ҳам борми?» деди. «Йўқ, лекин ўз ихтиёринг билан қилишинг (мумкин)», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга закотни зикр қилдилар. «Зиммамда бундан бошқаси ҳам борми?» деди у. «Йўқ, лекин ўз ихтиёринг билан қилишинг (мумкин)», дедилар.
Шунда ўша одам: «Аллоҳга қасамки, бундан зиёда ҳам қилмайман, кам ҳам қилмайман», дея орқага қайтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар гапида турса, нажот топди», дедилар».
43/46- عَنْ طَلْحَةَ بْنِ عُبَيْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُ يَقُولُ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى رَسُولِ الله صلى الله عليه وسلم مِنْ أَهْلِ نَـجْدٍ، ثَائِرُ الرَّأْسِ، يُسْمَعُ دَوِيُّ صَوْتِهِ وَلَا يُفْقَهُ مَا يَقُولُ، حَتَّى دَنَا، فَإِذَا هُوَ يَسْأَلُ عَنِ الْإِسْلَامِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «خَمْسُ صَلَوَاتٍ فِي الْيَوْمِ وَاللَّيْلَةِ». فَقَالَ: هَلْ عَلَيَّ غَيْرُهَا؟ قَالَ: «لَا، إِلَّا أَنْ تَطَوَّعَ» قَالَ: وَذَكَرَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «وَصِيَامُ رَمَضَانَ» قَالَ: هَلْ عَلَيَّ غَيْرُهُ؟ قَالَ: «لَا، إِلَّا أَنْ تَطَوَّعَ». قَالَ: وَذَكَرَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: الزَّكَاةَ قَالَ: هَلْ عَلَيَّ غَيْرُهَا؟ قَالَ: «لَا، إِلَّا أَنْ تَطَوَّعَ». قَالَ: فَأَدْبَرَ الرَّجُلُ وَهُوَ يَقُولُ: وَاللهِ لَا أَزِيدُ عَلَى هَذَا وَلَا أَنْقُصُ، قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «أَفْلَحَ إِنْ صَدَقَ».