47-ҳадис

47.50 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан ўтирган эдилар, ҳузурларига Жаброил келди ва: «Иймон нима?» деди. У зот: «Иймон – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, Унга рўбарў бўлишга ва Унинг расулларига иймон келтиришинг ва қайта тирилишга иймон келтиришинг», дедилар.

«Ислом нима?» деди. У зот: «Ислом – Аллоҳга ибодат қилишинг ва Унга ширк келтирмаслигинг, намозни тўкис адо этишинг, фарз қилинган закотни адо этишинг ва Рамазон рўзасини тутишинг», дедилар.

«Эҳсон нима?» деди. У зот: «Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Гарчи Уни кўрмасанг-да, У сени кўриб турур», дедилар.

«Қиёмат қачон?» деди. У зот: «Бу ҳақда сўралувчи сўровчидан билимлироқ эмас. Сенга унинг аломатлари ҳақида хабар бераман. Чўри ўз хожасини туғса, йўқсил туябоқарлар кимўзарга бино қурса... У (қиёмат вақти) Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиган беш нарса жумласидандир», дедилар. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, соат (қиёмат) илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир...» оятини тиловат қилдилар.

Сўнгра у ортига қайтди. У зот: «Уни қайтаринглар», дедилар. Улар ҳеч нимани кўришмади. Шунда у зот: «Бу – Жаброил, одамларга динларини ўргатгани келди», дедилар».

Абу Абдуллоҳ айтади: «У зот буларнинг барчасини иймондан санадилар».

47/50- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بَارِزًا يَوْمًا لِلنَّاسِ، فَأَتَاهُ رجُلٌ فَقَالَ: مَا الْإِيـمَانُ؟ قَالَ: «الْإِيـمَانُ أَنْ تُؤْمِنَ بِاللهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَبِلِقَائِهِ وَرُسُلِهِ، وَتُؤْمِنَ بِالْبَعْثِ». قَالَ: مَا الْإِسْلَامُ؟ قَالَ: «الْإِسْلَامُ أَنْ تَعْبُدَ اللهَ وَلَا تُشْرِكَ بِهِ، وَتُقِيمَ الصَّلَاةَ، وَتُؤَدِّيَ الزَّكَاةَ الْمَفْرُوضَةَ، وَتَصُومَ رَمَضَانَ». قَالَ: مَا الْإِحْسَانُ؟ قَالَ: «أَنْ تَعْبُدَ اللهَ كَأَنَّكَ تَرَاهُ، فَإِنْ لَمْ تَكُنْ تَرَاهُ فَإِنَّهُ يَرَاكَ»، قَالَ: مَتَى السَّاعَةُ؟ قَالَ: «مَا الْمَسْئُولُ عَنْهَا بِأَعْلَمَ مِنَ السَّائِلِ، وَسَأُخْبِرُكَ عَنْ أَشْرَاطِهَا: إِذَا وَلَدَتِ الْأَمَةُ رَبَّهَا، وَإِذَا تَطَاوَلَ رُعَاةُ الْإِبِلِ الْبُهْمُ فِي الْبُنْيَانِ، فِي خَمْسٍ لَا يَعْلَمُهُنَّ إِلَّا اللهُ». ثُمَّ تَلَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: (إِنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ) الْآيَةَ [لقمان: 34]. ثُمَّ أَدْبَرَ فَقَالَ: «رُدُّوهُ». فَلَمْ يَرَوْا شَيْئًا، فَقَالَ: «هَذَا جِبْرِيلُ جَاءَ يُعَلِّمُ النَّاسَ دِينَهُمْ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш