568-ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаср ўқиб, ўн тўққиз кун турганлар. Бинобарин, биз ҳам ўн тўққиз кунлик сафар қилсак, қаср қиламиз, ундан кўп қилсак, тўлиқ қиламиз».

Изоҳ: Ҳанафий мазҳаби бўйича бир шаҳар ёки қишлоқда ўн беш кун ёки ундан кўпроқ туришни ният қилган киши намозларни тўлиқ қилиб ўқийди. Имом Таҳовий келтирган ривоятда Ибн Аббос ва Ибн Умар розияллоҳу анҳум: «Агар бир шаҳарга келсанг-у мусофир бўлсанг, ўн беш кун туриш ниятинг бўлса, унда (ўша шаҳарда ёки ўша кунларда) намозни тўлиқ қиласан...» деб айтишган. Бу каби масалаларда саҳобийларнинг гаплари ҳадис даражасида туради («Ҳидоя», «Умдатул қорий», «Насбур-роя»).

568/1080 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَقَامَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم تِسْعَةَ عَشَرَ يَقْصُرُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш